“Реал” собиқ ҳужумчиси турк клубига ўтиши мумкин
29 дек 2020 08:50
Новости
“Реал” ҳамда ПСЖ жамоалари собиқ ҳужумчиси Хесе Родригес фаолиятини “Фенербаҳче” клубида давом эттириши мумкин. 27 ёшли Хесе айни дамда эркин агент ҳисобланади. Футболчи бир неча ҳафта олдин ПСЖ билан шартномасини бекор қилганди. 2020/21 йилги мавсумда футболчи парижликлар сафида жами 22 дақиқа майдонда ҳаракат қилганди, холос.
Комментарии