RU

"Реал" ПСЖга қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради Новости

"Реал" ПСЖга қарши ўйин олдидан жиддий йўқотишга учради

"Реал" ҳимоячиси Марсело Чемпионлар Лигаси 1-тур доирасидаги ПСЖга қарши ўйинни ўтказиб юборади.

Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Тажрибали футболчи "Леванте" (3:2)га қарши ўйинда бўйнидан олган жароҳати туфайли номаълум муддатга сафдан чиқди.

Тез орада унинг ўрнини ёзда "Лион"дан сотиб олинган Ферлан Менди эгаллаши кутилмоқда.

Марсело жорий мавсум "Реал" сафида 3та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассистга эришган.

ПСЖ ва "Реал" ўртасидаги ўйин эртага Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика