RU

Последние новости

03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  1 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  7 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  3 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  2 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  5 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  2 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3

КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди Новости

КЖЧ. 7-дақиқадаёқ бир киши кам бўлиб қолган "Реал" "Пачука"га 3 та гол урди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "H" гуруҳи 2-туридан ўрин олган "Реал" - "Пачука" учрашуви якунига этди.

Ўйин "қаймоқранглилар" фойдасига 3:1 ҳисоби билан якунланди. Учрашув АҚШнинг Шарлотта шаҳридаги "Bank of America" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Рамон Абатти (Бразилия) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

"Реал" таркибида Рауль Асенсио 7-дақиқада қизил карточка олди. Учрашувнинг 35-дақиқасида Жуд Беллингем испанларни олдинга олиб чиқди. 43-дақиқада Арда Гюлер "қироллик клуби"нинг иккинчи голини урди. 70-дақиқада Федерико Вальверде ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Учрашувнинг 80-дақиқасида Элиас Монтел мексикаликлар учун ҳисобни қисқартирди.

Бу ўйиндан кейин "Реал" тўрт очко билан "H" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда, "Пачука"да очко йўқ ва жамоа сўнгги ўринда бормоқда.

1-турда "Реал" Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби билан дуранг ўйнади (1:1), "Пачука" эса "Ред Булл Залцбург" жамоасига мағлуб бўлди (1:2).






Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика