"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди
27 июл 17:50
Новости
"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди
"Реал" Чема Андресни "Штутгарт"га сотди.
Bild хабарига кўра, марказий ярим ҳимоячининг трансфер нархи 3 млн евро атрофида бўлган.
Шунингдек, мадридликлар футболчини 13,5 млн еврога қайта сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритган. Агар "Реал" кейинчалик Андресни юқорироқ суммага қайта сотса, "Штутгарт" келишувдан фарқнинг 50 фоизи миқдорида фойда кўради.
Испаниялик немис клуби билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.
Ярим ҳимоячи ўтган мавсумда "Кастилья" шарафини ҳимоя қилган, аммо "қаймоқранглилар"нинг асосий жамоаси сафида ҳам Ла Лигада 2та ўйинда захирадан майдонга тушган.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии