RU

Последние новости

09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  2 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  4 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  0 07:56"Насаф" бразилиялик ярим ҳимоячига таклиф билан чиқди  8 07:28Расман. "Бунёдкор"ни яна бир асосий таркиб футболчиси тарк этди  3 01:15Расман: Азизбек Амонов "Бухоро" футболчисига айланди  5 01:04Равшан Ҳайдаров: "Йигитларда иштиёқ катта эди. Мухлислар қўллови билан ғалабага эришдик"  3 00:57Нодирбек Абдураззоқов: "Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз. Голимни Ислом Тўхтахўжаевга бағишлайман"  7 00:45"Ювентус" Консейсауни "Порту"дан тўлиқ сотиб олди  0 00:17Рэшфорд "Барса" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 23:55"Андижон" назорат ўйинида камбэк эвазига ғалаба қозонди  2 23:24Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАга қарши баҳс олиб боради  3 22:59"Ливерпуль" тўхтамоқчи эмас. Клуб Франция чемпионатидан вингер сотиб олмоқчи  1 22:35U-23. Ўзбекистон – Саудия Арабистони 3:1  3 22:25Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига ҳеч қандай имконият қолдирмади  26

"Реал" Ольмога қизиқиб қолди. У клуб учун 30 млн еврога тушиши мумкин Новости

"Реал" Ольмога қизиқиб қолди. У клуб учун 30 млн еврога тушиши мумкин

"РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди, дея хабар тарқатди "Ok Diario".

"Қироллик клуби" Ольмо орқали жамоани тарк этиши кутилаётган Лукас Васкеснинг ўрнини тўлдирмоқчи. 22 ёшли испаниялик футболчининг ўзи ҳам ватанига қайтишга қарши эмас.

Таъкидланишича, жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш "Реал" раҳбарияти учун ёзги трансфер ойнасидаги бирламчи вазифа ҳисобланади.

Ольмонинг трансфери мадридликлар учун 30 млн еврога тушиши тахмин қилинмоқда. Футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент — Хуанма Лопес "Реал Мадрид" билан яхши муносабатда. У "қаймоқранглилар" вакили Начо Фернандес ҳамда жамоанинг собиқ форварди Альваро Моратанинг вакили ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ольмо 2007-2014 йилларда "Барселона" академиясида таҳсил олган. У "Лейпциг" таркибига 2020 йилнинг январь ойида Загребнинг "Динамо" жамоасида келиб қўшилган эди (21 млн евро эвазига).

Бундеслиганинг жорий мавсумида 20 та учрашув ўтказган ярим ҳимоячи 3 гол, 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика