"Реал" мухлисларсиз ўтадиган расмий баҳсларни қайси стадионда ўйнаши маълум бўлди
11 мая 2020 19:15
Новости
"Реал" мухлисларсиз ўтадиган расмий баҳсларни қайси стадионда ўйнаши маълум бўлди
Мадридликлар мухлислар стадионга қайтгунича Вальдебебасдаги стадионда расмий ўйинларни ўтказишни режалаштирмоқда. Клуб бу борада Испания Қироллиги футбол федерациясидан расмий рухсат олган.
"Реал"дагилар 2021 йил бошига қадар ушбу стадионда баҳсларни ўтказмоқчи бўлиб турибди. "Сантьяго Бернабеу"да ўйинлар бўлиши учун ҳукумат ўйинларга мухлисларнинг киришига рухсат бериши керак.
Демак, "Реал" Вальдебебасдаги стадионда "Эйбар", "Валенсия", "Мальорка", "Хетафе", "Алавес" ва "Вильярреал"га қарши ўйинларда қатнашади. Клуб раҳбарияти ушбу ўйин учун абонементларнинг пулини мухлисларга қайтариб беради.
Агарда жамоа ЕЧЛ 1/2 финали доирасида "Манчестер Сити" тўсиғидан ўтса, ушбу стадионда ЕЧЛ ўйинлари ҳам бўлиши мумкин.
Ундан ташқари, "Реал" сардори Серхио Рамоснинг таъкидлашига кўра, "Сантьяго Бернабеу"да режалаштирилганидек қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ ЛаЛига раҳбарияти чемпионат 12 июндан давом этиши мумкинлиги борасида маълумотлар тарқатганди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии