"Реал" мухлислари Роналдунинг ўзини тутишидан норози
09 фев 2015 10:47
Новости
"Реал" мухлислари Роналдунинг ўзини тутишидан норози
"Реал"нинг кўплаб мухлислари жамоа ҳужумчиси Криштиану Роанлдунинг ўзини тутишига эътироз билдиришди.
Уларнинг фикрича, португиялик футболчи "Атлетико"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг ўзининг 30-туғилган кунига аталган байрам уюштирмаслиги керак эди. Карло Анчелотти шогирдлари мадрид дербисида 4:0 ҳисобида рақиб томонидан таслим этилди ва ўйиндан сўнг Роналду 150 кишилик байрам кечасини ташкил қилган. Бундан хатто унинг жамоадошлари ҳам норози бўлди.
Жорже Мендешнинг таъкидлашича, Роналду бу байрамни бекор қила олмас эди, чунки бу тадбир бир ой олдин режалаштирилган ва унга Португалиядан футболчининг оиласи етиб келган эди.
Комментарии