RU

Последние новости

13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  0 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  7 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  14 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  40 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1

"Реал" Мендини сотмоқчи Новости

"Реал" Мендини сотмоқчи

Номзодлар тайёр.

Сўнгuи хабарларга кўра, "Реал" янги трансфер ойнасига тайёргарликни бошлаган ва таркибни кучайтириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Клуб раҳбарияти ҳимояни кучайтиришга урғу бермоқчи ва шу сабаб ҳимоячи Ферлан Мендининг клубдан кетиши ҳакида гап-сўзлар кўпая бошлади. Франциялик қанот ҳимоячиси асосий таркибда кўп ўйнаётганига қарамай, унинг клубдаги келажаги порлоқ эмас ва Перес унинг ўрнига янги номзодларни қидира бошлаган.

Испан нашларининг ёзишича, Мендининг ўрнига иккита эҳтимолий номзод бор – "Бавария" футболчиси Альфонсо Дэвис ва "Жирона" вакили Мигель Гутьеррес.

Мигель Гутьеррес асли "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўтган мавсумларни "Реал"нинг турли тоифадаги ёшлар жамоасида ўтказган, унинг "қаймоқранглилар" сафидаги охирги манзили "Реал Мадрид B" жамоаси эди. Ёзда Гутьеррес "Жирона"га кўчиб ўтди ва бу мавсум ушбу клуб сафида ҳаракатланмоқда. Хабарларга кўра, "Реал" ўйинчининг бу мавсумдаги ҳаракатларини кузатиб, 2023 йил ёзда сотиб олиш бўйича сўнгги қарорни қабул қилади. Агар трансфер амалга ошса, трансфернинг тахминий миқдори 20 миллион еврога тенг бўлади. 21 ёшли ўйинчи ушбу мавсум Ла Лигада 13 та учрашувда иштирок этди ва ўз номига 2 та голли пас ёздириб қўйди.

"Реал"нинг чап қанот ҳимоясини кучайтириши мумкин бўлган иккинчи номзод – "Бавария" ҳимоячиси Альфонсо Дэвис. Клуб Президенти Флорентино Перес канадалик ҳимоячини клубнинг яқин йиллардаги энг катта трансферларидан бири бўлади деб ҳисобламоқда. "Реал" Дэвисни 2024 йил ёзида ўз сафига қўшиб олмоқчи, бунга сабаб унинг "Бавария" билан бўлган амалдаги шартномасидир, канадалик ўйинчининг амалдаги клуби билан шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. "Қирролик клуби"нинг режасига кўра Дэвисга бўлган талаб ва унинг трансфер бозордаги нархи 2024 йилда шартномаси тугашига бир мавсум қолганда анча пасайади. Шу сабаб Мадрид клуби уни 2024 йилда сотиб олишни режалаштирмоқда. Устига устак Дэвиснинг атлетик қобилиятлари "Реал"ни қизиқтирмоқда ва бу футболчининг Канада терма жамоаси сафида намойиш этган лидерлик қобилияти ҳам, қолган номзодлар билан солиштирганда Альфонсо томонига катта устунлик бермоқда. Дэвис жорий мавсум мюнхенликлар сафида 19 та учрашувда иштирок этиб, ўз номига 1 та гол ҳамда 4 та ассист ёздириб қўйди. Жаҳон чемпионатида эса 3 та учрашувда 1 та гол уришга эришди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика