RU

Последние новости

19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  1 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  3 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  0 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  6 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  3 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  0 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  1 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  1 14:34"Ливерпуль" ва "Тоттенхэм" Ла Лига юлдузи учун курашади  4 14:07Ёрқин Назаров: "Каттақўрғон" Про лигада ҳар бир рақибга муносиб қаршилик кўрсатади"  4 13:49"Дўстлик" Биринчи лигага тайёргарликни давом эттирмоқда  3

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда Новости

"Реал" Мбаппенинг тақдимотига тайёрланмоқда

Килиан Мбаппе "Реал" футболчиси сифатида расман таништирилиш арафасида.

Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар бермоқда.

Ўтган ҳафта франциялик футболчи жорий мавсум якунида ПСЖ билан хайрлашаётганини расман эълон қилганди. Унинг клуб билан шартномаси июнь ойида якунига етади.

Мбаппе кейинги мавсум қаерда ўйнаши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ, аммо унинг "Реал"га ўтишига шубҳа йўқ. Оммавий ахборот воситалари бу ҳақда бир неча ойдан бери хабар бериб келмоқда.

Мадрид клуби бу хабарларни Чемпионлар Лигаси финалидан кейин тасдиқлаш ниятида. "Боруссия" билан "Уэмбли"да бўладиган ўйин 1 июнга белгиланган.

"Marca" хабарига кўра, "Реал" келаси ҳафта Мбаппенинг расмий тақдимотини ўтказмоқчи. Бу 3 июндан 9 июнгача бўлган оралиқда содир бўлади.

Шу тариқа ҳужумчи "Сантьяго Бернабеу"га Евро-2024гача етиб келиши кутилмоқда. Вақт кўп эмас, чунки 5 ва 9 июнь кунлари Франция терма жамоаси ўртоқлик ўйинлари ўтказади.

Германиядаги мусобақа бошланишидан олдин Дидье Дешам шогирдлари Люксембург ва Канада билан учрашади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика