"Реал" Мбаппени огоҳлантирди
21 фев 2022 12:19
Новости
"Реал" Мбаппени огоҳлантирди
"Реал" ПСЖнинг Килиан Мбаппе билан шартнома муддатини узайтириш борасидаги ҳаракатларидан ҳавотирда.
The Times"нинг хабарига кўра, парижликлар франциялик футболчига "астрономик" маош билан 2 йиллик шартнома таклиф қилганлар. Мадридликлар эса маош борасида бунчалик катта таклиф билдириш ниятлари йўқ.
Испания пойтахтидагилар форвард билан оғзаки келишув борлигини яхши билишади, аммо "қаймоқранглилар" вазият ўзгариб кетиши ва Мбаппе ҳозирги жамоаси билан шартнома муддатини узайтириши мумкинлигини ҳам имконсиз деб билишмайди.
Шунинг учун "Реал" раҳбарияти ҳужумчини огоҳлантиришган. Агар Килиан шу йил ёзда Мадридга кўчиб ўтмаса, пуллар бошқа трансферларга ишлатиб юборилади ва Мбаппе мавзуси "Реал" учун буткул ёпилади.

Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии