RU

Последние новости

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

"Реал Мадрид"да малака ошириш, "Нефтчи" ва Абрамов, узоқдан бериладиган зарбалар - Музаффар Музаффаров билан катта интервью Новости

"Реал Мадрид"да малака ошириш, "Нефтчи" ва Абрамов, узоқдан бериладиган зарбалар - Музаффар Музаффаров билан катта интервью

Бахтиёр Ашурматов мураббийлигидаги "Қўқон-1912" жамоаси қишки трансферлар ойнаси вақтида таркибини бир қатор кучли ва яхши савиядаги футболчилар билан тўлдириб олди.

Ўз олдига юқори мақсадларни қўйган қўқонликлар ўтган мавсумни "Металлург" сафида ўтказган Музаффар Музаффаров ҳисобига ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга эришди. Кўпчилик мухлисларга маълумки ушбу футболчи таниқли мураббий Мурод Исмоиловнинг фарзанди ҳисобланади. Унинг миллионлар ўйинини танлашига ҳам бевосита оиладаги муҳит сабабчи бўлган десак муболаға бўлмайди. Шу вақтга қадар тўп тепган жамоаларида мураббийларнинг ва мухлисларнинг ишончини қозона олган кўп сонли футболчилардан бири саналади. Майдон марказидаги етакчиларга ҳос ҳаракатлари, ўйинни ўз қўлига олишдан қўрқмаслигига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Узоқдан кутилмаган зарабалар, ностандарт ҳаракатлар рақиб жамоадаги дарвозабонларни қийнаб қўяди.  Биз эса яқинда ушбу футболчини суҳбатга чорлаб бир қатор саволлар билан юзландик.

Футболдаги илк қадамлар

"Барча болалар қатор менда ҳам футболга қизиқиш юқори бўлган. Дадам футбол ўйнаган пайтларида мени ўзлари билан машғулотларга олиб борардилар. Қайсидир йили Бухоро шаҳрига мусобақага боргандик. Ўшанда "Пахтакор" академияси ҳам келганди. Ҳаракатларимни кўриб бориб Отабек Ғуломхўжаев "Пахтакор"га таклиф қилганлар. 10 ёшимда Тошкентга келганман. Кўникиш, мослашишда жуда қийналганман. Кўп маротаба қайтиб келардим уйга. Дадам яна обориб қўярдилар. Пойтахтда яшаш осон эмаслигини билганлари учун дадам дўстларидан қарз олиб менга берардилар. Охири "Пахтакор" бизга квартира ажратган. Онамлар билан бирга яшардим. Ҳар томонлама қийин бўлган. 10 йил давомида "Пахтакор"да миллионлар ўйини сир-асрорларини ўрганганман".

"Суғдиёна"да мавсум кашфиёти бўлиши ёхуд Фарғонадан Жиззахга.

"2014 йил "Нефтчи" ўринбосарлар жамоасида тўп тепардим. Баҳром Ҳайдаров менга ўзимни Олий лигада синаб кўришим борасида маслаҳат берганлар. Шундан сўнг "Суғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиевга мени тавсия қилганлар. Адашмасам 3 та учрашувда майдонга тушганман. Мураббийда илиқ таассурот қолдирган бўлсам керак маълум вақтдан сўнг шартнома имзолаганмиз. Даврон акага ишонч билдирганлари учун раҳмат айтаман. Мен ҳам уларнинг ишончларини оқлашга ҳаракат қилдим. Жиззахда мухлислар футболни яхши кўришади. Шу боис клуб ҳар мавсум чиройли ўйин намойиш этади".



"Нефтчи" ва Вадим Абрамов.

"Ҳа, "Нефтчи" жамоасини Фёдоровдан сўнг иккинчи даврада Вадим Абрамов қабул қилиб олди. Мен футболчи сифатида айтишим мумкинки, Вадим Карленович қўл остида мен янада кўпроқ ўсишга эришдим. Кўп нарсаларни ўргандим. Шахсан менга Абрамовнинг ҳужумкор услуби ёқади".

Узоқдан уриладиган голлар ва жарима зарбалари.

"Ҳар бир футболчини ўзига яраша устун томонлари бўлади. Гоҳида ўйиндаги вазиятдан келиб чиқиб қарор чиқаришингизга тўғри келади. Умуман олганда учрашувларда зарабалар йўллаш ўзимнинг услубим ҳисобланади".

"Металлург"дан кетиш ва "Қўқон-1912" сафига қўшилиши.

"Металлург"дан кетмоқчи эмасдим. Ўтган йили Тошкент клубларидан ҳам таклифлар бўлди. Хорижга йўл олишим ҳам мумкин эди. Лекин, Андрей Шипилов билан гаплашиб жамоада қолишга қарор қилдим. Туркиядаги йиғин давомида оёғимни синдириб олдим. Клуб раҳбарларига рахмат. Ўша ерда жаррохлик амалиётини ўтказдим. Баъзи бир оилавий муаммолар сабаб Фарғонага қайтишга қарор қилдим. Натижада "Қўқон-1912" билан шартнома имзоладим. Аҳил ва иноқ жамоа сафига қўшилдим. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов билан ҳам аввал ишлаганман. 2018 йил  АГМК жамоаси билан Ўзбекистон кубогида ғолиб чиққандик. Жамоамиз олдига юксак вазифаларни қўйган. Бунинг учун барча нарса етарли. Кубокдами ёки Суперлигадами бизга фарқи йўқ. Вазифамиз ҳар бир учрашувда ғалаба қозониш ва ўз мақсадимиз сари олдинга интилиш".


Испания ва "Реал Мадрид".

"2009 йил "Пахтакор" билан Испанияга мусобақага борганмиз. У ердагилар "Пахтакор"га таклиф билан чиқишди. Режа бўйича икки ой Мадридда кўрикда бўлишим керак эди. Улар эса биз билан яна қоласан деб олти ойга чўздиришган. Менга шартнома ҳам таклиф қилишганди. Фақат битта муаммо бор эди. Ҳали паспорт олмагандим. Паспорт олганингдан кейин яна келасан дейишган. Орада икки йил ўтди. Жароҳат олганимдан кейин қайтиб бормадим"

Жалолиддинов ва Ўрунов Москва жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади.

"Ҳа, охирги пайтларда Россия клублари ўзбекистонлик футболчиларга кўп бор таклиф билан чиқишмоқда. Албатта, бу футболимиз ўсаётганидан ва футболчиларимиз яхши савияга чиқиб бораётганидан далолат беради. Худо хоҳласа бу боллар Москва шаҳри жамоаларида бемалол ўйнаб кета олади. Шундан сўнг бизнинг футболга бўлган қараш ва эътибор ижобий томонга ўзгарса ҳеч гап эмас".

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика