“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади
04 июн 08:23
Новости
“Реал Мадрид“ яна бир трансфер бўйича ишни якунлади
Ўтган мавсумдаги ҳимоядаги омадсизликлардан сўнг “Реал Мадрид“ яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолашга яқин.
“Қироллик клуби“ “Бенфика“ ҳимоячиси Альваро Каррерас билан шартнома имзолайди. Ушбу трансфер мадридликларга 45 миллион еврога тушади. Шу билан бирга, Португалия клуби футболчининг маълум ютуқларига эришган тақдирда испан клубидан яна 5 миллион евро олиши мумкин.
“Қаймоқранглилар” 22 ёшли ҳимоячи билан шартнома имзолаганини яқин соатларда эълон қилади. Каррерас “Реал Мадрид“ таркибида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади.
Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 50 та ўйинда қатнашиб, тўртта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди.

Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии