RU

"Реал Мадрид" яна бир бразилиялик футболчини сотиб олади Новости

"Реал Мадрид" яна бир бразилиялик футболчини сотиб олади

Бразилиялик иқтидорли ҳужумчи Эндрик "Реал Мадрид" футболчисига айланади. Бу ҳақда журналист Хосе Мануэль Морено ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

16 ёшли футболчи "Палмейрас" тарбияланувчиси саналади. Нуфузли Transfermarkt портали экспертлари Бразилия ёшлар терма жамоаси ҳужумчисини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда "Реал" бир неча бор Бразилиядан ёш ва иқтидорли футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

"Реал Мадрид" Испаниянинг амалдаги чемпиони ва Чемпионлар Лигаси кубогининг амалдаги соҳиби саналади. Жамоа ҳозирда Ла Лигада иккинчи ўринда бормоқда.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика