RU

Последние новости

15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  0 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  4 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  80 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  12 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1

“Реал Мадрид” мураббийлари томонидан пойтахтимизда мастер класслар ўтказилмоқда Новости

“Реал Мадрид” мураббийлари томонидан пойтахтимизда мастер класслар ўтказилмоқда

Жорий йилнинг 3 июнь куни “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиш маросими ўтказилганидан ҳамда ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов, “Реал Мадрид” клуби мураббийлари ва бошқа мутассаддилар иштирок этишганидан мухлисларимизнинг хабарлари бор.

4 июнь кунидан “Қироллик клуби”нинг мураббийлари — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте бошчилигида машғулотларнинг амалий қисми бошланиб, ёш футболчилар иштирокида мастер класс ўтказиш бошланди. Бугунги мастер классда юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 2006 йилда туғилган болалар иштирок этишмоқда.

Мастер классда асосий эътибор ёш футболчиларнинг тўп билан қандай муомала қилиши, машғулотлар давомида  эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар, тўғри нафас олиш ва тўғри овқатланиш, зарбалар устида ишлаш, техник ва жисмоний тайёргарликка қаратилди.

"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига қадар амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли назорат учрашувлари ташкил қилиниб, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика