"Реал Мадрид" - Жаҳон чемпионати финалида ФОТО
15 дек 2016 17:42
Новости
"Реал Мадрид" - Жаҳон чемпионати финалида ФОТО
Учрашувнинг биринчи бўлимида Карим Бензема чиройли тарзда ҳисобни очди. Баҳс охирида куни кеча 2016 йилги "Олтин тўп" соҳибига айланган Криштиану Роналду якуний натижани ўрнатди - 2:0.
Зинедин Зидан бошчилигидаги жамоа барча мусобақалардаги мағлубиятсиз серияни 36та ўйинга етказиб олди. Финалда "Реал" Япониянинг "Кашима Антлерс" клуби билан ўйнайди. Мазкур баҳс 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 15:30да бошланади.

"Америка" - "Реал Мадрид" 0:2
Голлар: Карим Бензема 45+2, Криштиану Роналду 90+3.
"Америка": Муньос, Гольтс, Самудио, Да Силва, Ромеро (Арройо 70), Агуилар, Сабуэса, Альварадо (Герреро 54), Вальдес, Перальта, Ибарра (Кинтеро 61).
"Реал Мадрид": Навас, Карвахаль, Варан, Начо, Роналду, Кроос (Хамес 72), Бензема (Мората 80), Марсело, Касемиро, Лукас Васкес, Модрич.

Учрашув бўлиб ўтган стадионда ўзбекистонлик мухлислар давлатимиз байроғини илиб қўйишди.





СайтимизнингFacebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии