"Реал" "Ливерпуль" юлдузини нишонга олди
24 июл 2024 18:32
Новости
"Ливерпуль" ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд "Реал"га ўтиши мумкин.

Sport.es хабарига кўра, Мадрид клуби англиялик ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, "Реал" аллақачон 25 ёшли футболчи билан музокараларни бошлаб юборган ва унга "Ливерпуль" билан шартномаси 2025 йилда тугагунча кутишини билдириб, эркин агент сифатида Мадридга ўтишни таклиф қилган.
Шу билан бирга, "Ливерпуль" футболчини сақлаб қолиш ва унга янги битим таклиф қилиш ниятида. "Қизиллар"нинг янги бош мураббийи Арне Слот ҳимоячи билан музокаралар олиб бориб, уни шартномасини узайтиришга кўндиришга уриниб кўрди.
"Реал" Арнольдни Даниэль Карвахаль ва Лукас Васкеснинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Комментарии