"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда
16 мар 11:58
Новости
"Реал" кутилмаган трансферга тайёрланмоқда
Мадриднинг "Реал" жамоаси ўз ҳужум чизиғини кучайтириш истагида "Галатасарой" аъзоси Виктор Осимхен билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.
"Haberler" маълумотларига кўра, клуб нигериялик ҳужумчи учун 80 дан 110 миллион еврогача таклиф тайёрлаб қўйган.
Хабарда айтилишича, Осимхен "қаймоқранглилар"нинг трансфер рўйхатидаги асосий устуворликлардан бири ҳисобланади. Клуб президенти Флорентино Перес бу трансферни ижобий баҳолайди ва ҳужумчини келаси мавсум учун асосий мақсад деб билади.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли ҳужумчи "Наполи"дан 75 миллион еврога "Галатасарой"га ўтган ва жамоада асосий шахсга айланган. У ушбу мавсум истанбулликлар таркибида 27 ўйинда 18 та гол урди ва 7 та самарали узатма берди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Комментарии