"Реал" Игор Гомесни харид қилиши мумкин
29 мар 2020 22:29
Новости
"Реал" Игор Гомесни харид қилиши мумкин
Мадриднинг "Реал" клуби "Сан-Паулу" ярим ҳимоячиси Игор Гомесга қизиқиб қолди.
"Каканинг такомиллашган варианти" деб таъкидланаётган 21 ёшли футболчи фаолиятини "қироллик клуби"да давом эттириши мумкин.
Гомеснинг товон пули 50 миллион еврони ташкил қилади.
"Таққослаш ҳар доим ҳам яхши эмас. Бу унга босим ўтказади. Аммо тан олиш керак, у менинг ўйин услубимни ёдга солади", – деди Кака ёш ҳамюрти ҳақида.
Маълумот учун, Игор Гомес Бразилия чемпионатининг ўтган мавсумида 27 учрашув ўтказиб, 2тадан гол ва самарали узатмага муаллифлик қилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии