"Реал" ҳимоячиси Люк Шоудан кечирим сўради
10 сен 2018 11:58
Новости
"Реал" ҳимоячиси Люк Шоудан кечирим сўради
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Даниэль Карвахаль Англияга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Люк Шоудан кечирим сўради.
Ўйин давомида Карвахаль ва Шоу тўқнашиб кетишди. Англиялик футболчи жароҳат олиб майдонни тарк этди. Баҳс тугагани заҳоти Карвахаль Англия терма жамоаси кийим алмаштириш хонасига кирди, бироқ Шоу шифохонага олиб кетилганди.
Карвахаль МЮ посбони Давид Де Хеадан унинг телефон рақамини олиб кечирим сўради ва тезроқ тузалиши ҳақидаги хабарни юборди.
Шоу бунга жавобан Карвахалнинг ҳаракатлари қасддан қилинмаганини баён қилган.

Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии