"Реал" Гнабрини ўз сафига қўшиб олмоқчи
26 мая 2022 10:17
Новости
"Реал" Гнабрини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал" "Бавария" ҳужумчиси Серж Гнабрига қизиқиш билдирмоқда.
Мадрид клуби ўйинчининг шартномасини узайтириш борасидаги вазиятдан фойдаланмоқчи.
26 ёшли немис Мюнхен клуби билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолганидан норози, унинг жамоадошлари Леон Горецка ва Жошуа Киммих анча тезроқ янги шартномага имзо чекишди.
Футболчининг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.
Гнабри жорий мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол ва 10та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Комментарии