"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин
09 янв 10:20
Новости
"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин
"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания Суперкубоги финалида "Барселона"га қарши ўйнаши мумкин.
"Қироллик клуби" бош мураббийи Хаби Алонсо бу ҳақда ярим финалда "Атлетико Мадрид" устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганидан сўнг маълум қилди.
"У кейинги 24 соат ичида Саудия Арабистонига келади. Килиан ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Унинг финалда ўйнаш имконияти бор", - деб фикр билдирди Алонсо.
Мбаппе бундан олдин тиззасидаи жароҳати туфайли Ла Лиганинг 18-турида "Бетис"га қарши 5:1 ҳисобида якунланган ўйинни ҳам ўтказиб юборган эди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии