RU

Последние новости

19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  0 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  1 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0 18:28Ўзбекистоннинг гуруҳдаги рақиблари ФИФА кунларида қайси жамоаларга қарши ўйнайди?  2 18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  1 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  10 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  3 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  4 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  6 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  35 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  8 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0

"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби Новости

"Реал" ЕЧЛ ғолиби бўлишига муносиблигининг 4 сабаби

Теги :  Реал
ЕЧЛ финали ўтадиган кун ҳам яқинлашиб қолди.

Сўнгги икки йилда мўъжизакор натижалар қайд этилаётган турнирда "Реал" кетма кет икки марта ЕЧЛ ғолибига айланди. Энди эса жамоа учинчи марта совринни қўлга киритишни истамоқда.

Аслида жамоа ЕЧЛ совринини кетма кет учинчи марта қўлга киритиши керак.

4. ЕЧЛ-2017/18 МАВСУМИ ЖАМОА УЧУН АЪЛО ДАРАЖАДА ЎТМОҚДА

Албатта, шундай! Жамоанинг ЕЧЛдаги бундан олдинги мавсумлари билан бу йилги ўйинларини солиштирадиган бўлсак, "Реал" 2017/18 мавсумда анчагина қийналмоқда.

Бошидан бошлаймиз, "Реал" "ўлим гуруҳи"да Дортмунднинг "Боруссия"си ва "Тоттенхэм"ни ортда қолдирди.

1/16 финалда эса "Реал" ПСЖ билан, айрим матбуотлар айтишига кўра дунёнинг энг ҳужумкор триоси билан тўқнаш келди. Ишончли ҳимоя туфайли жамоа парижликларни умумий 5:2 ҳисобида таслим этди.

Кейинчалик "Реал" Туринда "Ювентус"ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. "Юве" ҳам оддий рақиб эмаслигини 3:1 ҳисобидаги мағлубиятга тенг ғалаба билан исботлади.

Ярим финалда эса афсонавий Юпп Хайнкесс бошчилигидаги "Бавария" таслим этилди. Зидан шогирдлари якунда 4:3 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Хўш, "Реал" плей-оффда оддий рақиблар билан ўйнаганми?

3. "РЕАЛ" ХАРАКТЕР КЎРСАТМОҚДА

"Реал" бу мавсумда ақлбовар қилмас натижаларни қайд этди. Зидан шогирдлари ўзга сайёрадан келгандек таассурот қолдирмоқда. Улар ғалабалар ва совринларга чанқоқлигини исботламоқда.

"Лос Бланкос" ҳар бир босқичда қийин рақиблар билан тўқнаш келди. "Ювентус"га қарши учрашувнинг сўнгги дақиқаларида пенальтидан гол киритилди. Гарчи жамоа катта босим остида қолган бўлса-да, ҳолатдан чиқиб кетишни уддалади.

Шунингдек, "Бавария"га қарши баҳсда икки марта биринчи бўлиб гол ўтказиб юборган бўлса-да, унда "Реал" ўзига керакли бўлган натижани илиб кета олди.

"Реал" билан баҳсларда рақиблар фақатгина финал ҳуштаги чалинганидан кейингина ғалабага эришганларини ҳис қилишлари мумкин.

2. ЗИДАННИНГ ИШБИЛАРМОНЛИГИ

Аслида, асосий мақтов Зинедин Зиданга билдирилиши керак. Ҳудди францияликда сеҳрли қўлқоп ва бош кийим бордек кўринди.

Мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлаб, кейинчалик кичик инқироз даврига кириб қолган "Реал"да муаммолар борлиги кўзга ташланди. Бу эса жамоанинг ЛаЛигадаги ўйинларига халақит қилди, бироқ ЕЧЛга эмас. "Реал"нинг Зидан қўл остида кетма кет учинчи марта финалга етиб келишини омадга йўйиб бўлмайди.

Жамоанинг турнирдаги ғалабалари асосий сабабчиси - Зинедин Зидан. У "Реал"ни муҳим учрашувларга тайёрлай олмоқда. Шунингдек, асосий таркиб ва ўйинга қўлланилаётган тактикаларда адашмаяпти.

Финалда ҳам айнан унинг қарорлари билан "Реал" ғалаба қозониши керак.

1. ҲУЖУМЧИЛАРНИНГ ЎЙИНЛАРИ

"Бавария"га қарши ўтган биринчи учрашувда "Реал"нинг ҳужумчилари яратилган вазиятлардан унумли фойдаланишни уддалашди.

Мухлислар "Бавария"нинг бундай ўйини билан финалга чиқишга лойиқ эканлигини айтишди. Бироқ футболда яратилган вазиятларнинг голга айлантириш ва натижа биринчи ўринда туради. "Бавария" уддалай олмаган ишни "Реал" бажара олди.

Аслида "Реал"нинг ғалабалари сири - вазиятлардан фойдалана билишда. Криштиану Роналду етакчилигидаги ҳужумчилар ўзларига билдирилган ишончни оқлашмоқда. Гарчи жамоа айрим учрашувларда иккинчи планда ҳаракат қилган бўлса-да, вазиятлардан фойдаланиш эвазига ғолибликка эриша олишди. Мисол учун, Мюнхенда ўтган баҳсда мезбонлар 17, "Реал" эса 7 бора зарба берганди.

Хўш, "Реал" мана шундай ҳужумчилари билан мағлубиятга лойиқми?

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +67   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика