"Реал" Дэвисга даъвогар
10 янв 2023 11:00
Новости
"Реал" Дэвисга даъвогар
"Бавария" ва Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Девис Мадриднинг "Реал" клуби қизиқишлари доирасида.
"Реал" қизиқиш доирасига "Бавария" ва Канада терма жамоаси ҳимоячиси Альфонсо Девис киради, деб ёзди "El Nacional".
Мадридликлар 22 ёшли футболчини келаси ёзда сотиб олишни режалаштирмоқда. Бироқ Дэвиснинг трансфери даргумон, чунки "Реал" "Бавария"нинг трансфер нархига бўлган талабини қондиришга тайёр эмас. Мюнхенда Дэвисни 80-90 миллион еврога баҳолашмоқда.
Альфонсо "Бавария"га 2019 йилда "Ванкувер"дан келиб қўшилган. Канадалик футболчи Мюнхен клуби учун 134 та учрашувда 6 та гол урди ва 21 та голга ассистентлик қилди.
Унинг немис жамоаси билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии