"Реал" - "Альмерия" учрашувини бошқарган ҳакам 22-турга тайинлов олмади
25 янв 2024 16:29
Новости
"Реал" - "Альмерия" учрашувини бошқарган ҳакам 22-турга тайинлов олмади
"Реал" - "Альмерия" учрашувини бошқарган Франсиско Эрнандес Маэсо ЛаЛиганинг 22-турида ишламайди.
"Реал" ЛаЛиганинг 21-турида "Альмерия"га қарши ўйинда 3:2 ҳисобида ғалабага эришди. Учрашув бош ҳаками Франсиско Эрнандес Маэсо ва унинг видеоёрдамчиси Алехандро Эрнандес Эрнандес бир қанча баҳсли қарорлар қабул қилишди.
Эрнандес Маэсо 22-турда ишламайдиган бўлди. Эрнандес Эрнандес эса "Реал Сосьедад" – "Райо Вальекано" баҳсида бош ҳакам бўлади.
Маълумот учун, "Лас-Пальмас" – "Реал" учрашувини Сесар Сото Градо бошқарса, "Барселона" – "Вильярреал" баҳси Хосе Мунуэра Монтерога ишониб топширилган.

Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Комментарии