RU

Последние новости

14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  0 14:21Жака: "Финалда кимдир аутсайдер бўлади деб ўйламайман"  0 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  9 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  7 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  9

"Реал" афсонаси Раул ҳақида Новости

"Реал" афсонаси Раул ҳақида

Бугун Мадриднинг "Реал" жамоасини собиқ футболчиси Раул Гонсалес ҳақида гаплашамиз.

Раул Гонсалес Бланко – 1977 йил, 27 июнда Испаниянинг Мадрид шаҳрида туғилган. Навбатдаги қаҳрамонимиз барчамизга Раул сифатида таниш бўлган испаниялик ҳужумчи ҳақида бўлади. “Реал” сафида 16 йил давомида ўйнаган. Ўз вақтида клубнинг тўпурарлар рўйҳатини бошқариб келган. Клуб афсоналаридан бири ҳисобланади. Испания терма жамоасининг собиқ сардори. 10 йил давомида “қизил фурия” шарафини ҳимоя қилган. 2010 йилгача терма жамоа сафида гол киритиш бўйича рекордчи бўлган.
Чемпионлар Лигасининг уч карра совриндори. Олти марта Испания чемпиони бўлган. Беш марта Испанияда йилнинг энг яхши футболчиси бўлган. “ФИФА 100” рўйҳатига киради.

Фаолиятининг бошланиши
Мадридда таваллуд топган Раулнинг отаси дон Педро “Атлетико Мадрид”нинг ашаддий мухлисларидан бири ҳисобланарди. Қаҳрамонимизнинг ўзи ҳам “Сан Кристобал” сафида бир муддат ўйнаган. Футболчи 1990-1992 йилларни “Атлетико” академиясида ўтказди. 1992 йилда ёш истеъдод соҳиби “Реал” скаутлари назарига тушади. Айнан шундан сўнг у “Қироллик клуби” ёшлари сафида ўйнашни бошлайди. Икки йил давомида ёшлар жамоасида фаолият олиб борган.


Клубдаги фаолияти

“Реал”
Раул 1996 – 2010 йиллар давомида “Реал”да 7-рақам остида ўйнаган.
1994 йилда “Реал” билан профессионал шартнома имзолайди. Лекин, дарров асосий таркиб сафида майдонга тушмаган. Икки йил давомида иккинчи ва учинчи жамоа сафида ўйнаган футболчи 8 та ўйинда 16 та гол кирита олган. Муваффақиятли ўйинлардан сўнг бош мураббий Раулни асосий таркибга ўтказди. Қандай мураббий бўлмасин, Раул жамоанинг асосий футболчиларидан ҳисобланган. У ўз вақтининг афсонавий тўпурарларидан бўлган.

2008 йилнинг 8 мартида Раул Ла Лигада 200-голини киритди.  
Ҳужумчи жамоа сафида 361 та ўйинда 323 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.



“Шальке 04”
2010 йилда у Германиянинг “Шальке 04” жамоаси сафига кўчиб ўтади. Раул клуб билан икки йиллик шартнома имзолаган. 25 сентябрь куни эса “Боруссия М” дарвозасига гол киритиб Бундеслигадаги голлари ҳисобини очган.
2011 йилнинг 5 апрелида “Интер”га қарши ўйинда Раул Чемпионлар Лигасидаги 71-голини киритди ва Филиппо Инзагининг рекордини такрорлади. Шу тариқа ҳужумчи ЕЧЛ тўпурарлари рўйҳатида пешқадамга айланиб олди.
Айни пайтда унинг ҳисобида Еврокубокларда киритилган 73 та гол мавжуд.


“Ал Садд”
2012 йилнинг 13 май куни Раул Қатарнинг “Ал Садд” жамоаси сафига бориб қўшилди. У янги жамоаси сафида асосан ярим ҳимоячи сифатида ўйнади. Бир йилдан сўнг клуби билан Қатар чемпионига айланди.
2013 йилнинг 22 августида эса “Реал” ва “Ал Садд” жамоалари ўртасида Раулнинг хайрлашув ўйини бўлиб ўтди. Баҳс “Реал”нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футболчи Осиёдаги фаолияти давомида 39 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол киритган.




“Нью Йорк Космос”
2014 йилнинг 30 октябрь куни “Нью Йорк Космос” билан шартнома тузган.  2015 йилнинг ноябрида эса у фаолиятини якунлашини эълон қилди.
У фаолиятидаги сўнгги ўйинни 2015 йилнинг 16 ноябрь куни ўтказган. Ўша куни у “Нью Йорк Космос” сафида “Оттава Фьюри”га қарши майдонга тушди ва тўлиқ ҳаракат қилди.

Испания терма жамоасида
1996 йилдан 2006 йилгача Испания терма жамоаси сафида 102 та ўйинда майдонга тушиб, 44 та гол киритишга муваффақ бўлган.


Муваффақиятлари

Испания Чемпиони  (6): 1995, 1997, 2001, 2003, 2007, 2008
Испания Суперкубоги соҳиби(4): 1997, 2001, 2003, 2008
Чемпионлар Лигаси совриндори (3): 1998, 2000, 2002
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2002
Қитъалараро Кубок соҳиби (2): 1998, 2002
“Реал”да жами: 16 та соврин

Германия Кубоги соҳиби: 2011
Германия Суперкубоги соҳиби: 2011
“Шальке”да 2 та соврин

“Ал Садд”
Қатар чемпиони 2012/13
Қатар Амири кубоги соҳиби: 2014
“Ал Садд” да 2 та соврин

“Нью-Йорк Космос”
Шимолий Америка Футбол Лигаси чемпиони (NASL): 2015


Лойиҳамизнинг кейинги сонларида қайси футболчилар ҳақида маълумотлар берилишини истайсиз?


Википедия маълумотлари асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика