"Реал" Абдуқодир Ҳусанов учун курашга қўшилди
06 янв 12:20
Новости
"Реал" Абдуқодир Ҳусанов учун курашга қўшилди
"Реал" мудофаа чизиғини кучайтириш учун бир қатор футболчиларни ўрганмоқда.
Мадридликлар бош скаути Юни Калафат "Манчестер Сити" жиддий қизиқаётган Абдуқодир Хусановнинг "Ланс"даги ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда. Жиддий рақобат туғдирадиган янги ҳимоячини олиб келиш "Реал" учун ўта муҳим масала. Шу боис у Карло Анчелотти жамоасини кучайтириш учун бозорни ўрганмоқда.
Айнан Юни Калафат 20 ёшли Ҳусановни нишонга олган. "Ланс" сафида ишончли ҳаракат қилаётган марказий ҳимоячи кўҳна қитъанинг бир қанча гигантлари орасида фурор кўтарди.
Ҳимоячига Франция гранди ПСЖ томонидан ҳам қизиқиш борлигига қарамай, асосий кураш "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги титанлар ўртасида кечиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Комментарии