"Реал" А Сериядаги футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилади
26 фев 2020 17:35
Новости
"Реал" А Сериядаги футболчи учун 70 миллион евро таклиф қилади
"Реал" "Наполи" ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни харид қилмоқчи.
"Қироллик клуби" испаниялик футболчи учун "Наполи"га 70 миллион евро таклиф қилади.
Клуб бу таклиф 23 ёшли Руис учун бўлаётган рақобатда "Барселона" ва "Манчестер Сити"га қарши курашда ғолиб чиқиш имконини беради деб ҳисобламоқда.
Руиснинг неаполликлар билан тузган шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.
Хавбек Италия клубига 2018 йилда "Бетис"дан ўтган эди. Фабиан жорий мавсум А Серияда 21та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии