RU

Последние новости

"Реал" 5-маротаба клублар ўртасидаги ЖЧ финалига йўл олди. Бу рекорд! Новости

"Реал" 5-маротаба клублар ўртасидаги ЖЧ финалига йўл олди. Бу рекорд!

"Реал" бешинчи маротаба клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига етиб бориб, рекорд ўрнатди.

Карло Анчелотти жамоаси ярим финалда Мисрнинг "Ал Аҳли" клубини 4:1 ҳисобида мағлуб этди. 

Мадридликлар 2014, 2016, 2017 ва 2018 йилларда мусобақа финалига боришган ва ғолиб бўлганлар. 

"Барселона" тўрт маротаба финалда ўйнаган - учта ғалаба, битта мағлубият. "Коринтианс", "Бавария", "Ливерпуль" ва "Челси" икки мартадан финалга чиқққан. 

Энди "Реал" 11 февраль куни финалда Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйнайди. 

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика