"РБ Лейпциг" Андре Силвага қизиқиш билдирмоқда
30 июн 2021 08:01
Новости
"РБ Лейпциг" Андре Силвага қизиқиш билдирмоқда
"Айнтрахт" ҳужумчиси Андре Силва ёзги трансфер ойнасида "РБ Лейпциг" ўйинчисига айланиши мумкин.
"Буқалар" ўйинчини 23 миллион еврога харид қилишга яқинлар. Нарх турли хил бонуслар ҳисобига 35 млн еврога қадар кўтарилиши мумкин.
Ўйинчининг ўзи Лейпцигга ўтишга қизиқмоқда, сабаби у Чемпионлар Лигасида ўйнашни хоҳлайди. Португалиялик янги жамоасида 4 миллион евро маош олади.
Андре Силва ўтган мавсум "Айнтрахт" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 28та гол ва 8та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии