RU

Последние новости

Райс: "Беллингем яқин 15 йил давомида Англия футболи юлдузи бўлади" Новости

Райс: "Беллингем яқин 15 йил давомида Англия футболи юлдузи бўлади"

Англия термаси футболчиси Деклан Райс терма жамоадоши Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди.

"19 ёшида у каби ўйин кўрсатган футболчиларни кўп кўрмаймиз. Дунёнинг кўплаб ёш футболчиларининг ўйинларини кузатиб бораман. Деярли барча сифатларга эга бўлиш - осон эмас. Менимча у буни тушуниб ҳам турибди.

Жуд билан бирга ўйнаганимда, шундай дейман: "Сен боравер, бемалол ҳужум қил. Мен ортингдан ҳимоя қилиб тураман". Бу бизда анчагина яхши шаклланиб қолган, у билан ўйнаш мароқли. Умид қиламанки, Жуд ривожланишда давом этади. У яқин 15 йил давомида Англия футболи юлдузи бўлади", - деди Райс.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика