Райола Погба учун "Реал" ва "Барселона" ўртасида аукцион уюштирмоқчи
		
		02 окт 2021 15:38
        Новости	
	 
				 
				Райола Погба учун "Реал" ва "Барселона" ўртасида аукцион уюштирмоқчи
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Поль Погба фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.
			МЮнинг 28 ёшли футболчи билан келишувни узайтириш истагига қарамай, Полнинг ўзи ва агенти клубни ўзгартирмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар берди.
Мино Райола кейинги мавсум Погба охирги катта шартномага эга бўлиши мумкинлигини тушуниб турибди. Ва бу катта келишув агентга яхшигина комиссия пули келтиради. Француз футболчисига ЛаЛигага ўтиш қизиқроқ.
Райола "Реал" ва "Барселона" ўртасида аукцион уюштирмоқчи. Бундан мақсад эса ўзига каттароқ миқдорда пул ундириш.
Ҳозир "Реал" Погба учун курашда фаворит сифатида қаралмоқда, лекин Райола ўйинчини "Барса"да кўрмоқчи бўлаётган Лапорта ("Барселона" президенти) билан ҳам гаплашишда давом этяпти.

Маълумот учун, Погба жорий мавсум АПЛнинг 6 ўйинида 7та голли пас берди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии