Райан Гиггз: "Жэймс - сен кийим алмаштириш хонасида кўришни хоҳлайдиган футболчи"
20 авг 2019 21:50
Новости
Райан Гиггз: "Жэймс - сен кийим алмаштириш хонасида кўришни хоҳлайдиган футболчи"
Уэльс миллий терма жамоаси бош мураббийи Райан Гиггз ҳамюрти ва МЮнинг янги аъзоси Дэниэл Жэймс ҳақида гапирди.
"Сульшер мендан у ҳақида сўради ва бу саволга мен Жэймс катта салоҳиятга эга футболчилигини айтиб жавоб бердим. У жуда тезкор ва сен кийим алмаштириш хонасида кўришни хоҳлайдиган йигит. Унга маслаҳат бериш жуда осон, негаки у иқтидор.
Дэниэль дастлаб ҳар кимни тезкорлик билан ортда қолдиради. У охирги паллаларда тезлик қўша олади. Ўтган йили унинг "Суонси"даги ўйинларини кузатдим ва Жэймс Чемпионшипда тўп тепаётган деярли ҳар бир ҳимоячини ёриб ўтди", - дейди Гиггз.

21 ёшли уэльслик ярим ҳимоячи АПЛнинг 2 та ўйинида 1 та гол урди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Комментарии