Рахматилла Мухамедрахимов: "Натижа адолатли бўлди"
11 окт 2015 22:16
Новости
Рахматилла Мухамедрахимов: "Натижа адолатли бўлди"
Ёшлар лигасининг 25-туридан ўрин олган "Насаф" - "Нефтчи" (2:0) учрашувидан сўнг ўринбосарларимиз бош мураббийи Рахматилла Мухамедрахимовнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Ўйин қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда кечди. Ўйинда ташаббус биз тарафда бўлди ва якунда ўзимиз учун керакли ғалабани қўлга киритдик. "Нефтчи" ёшлар жамоаси ҳам етарлича қаршилик кўрсатишга интилди. Ўйлашимча, натижа адолатли бўлди. Бугун жамоамиз рақибдан кўра кучлироқ ўйнади ва муносиб тарзда ғалаба қозондик. Кейинги ўйинларда ҳам чиройли ва мазмунли ўйин кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Биз асосий жамоамизга муносиб футболчиларни тақдим этишимиз зарур. "Насаф" жамоасининг келажагини яратиш бизнинг асосий вазифамиз ҳисобланади.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии