RU

Последние новости

08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  0 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  145 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  2 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  8 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди Новости

Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди

Стерлинг атрофидаги вазият жиддий.

Лондоннинг “Челси” жамоаси ҳужумчиси Рахим Стерлинг ёзги трансфер ойнаси якунланишида Саудия Арабистони клубларидан таклифлар олган бўлса-да, жамоани тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда Times Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, шу қароридан сўнг 30 ёшли англиялик футболчи январдаги трансфер ойнасигача асосий жамоадан алоҳида ҳолда машғулот олиб боради. Шунингдек, “Челси” Стерлинг билан 2027 йил ёзигача амал қиладиган шартномани бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Журналист Бен Жейкобснинг ijtimoiy tarmoq X (собиқ Twitter)да маълум қилишича, Стерлинг клубни алмаштиришни истамаяпти, чунки ҳафтанинг 300 минг фунт (£) (тахминан 346 минг евро)лик маошидан воз кечишга тайёр эмас.

Ўтган мавсумда Стерлинг “Арсенал”да ижара асосида тўп тепди ва 28 учрашувда 1 та гол, 5 та голли пас қайд этди. Transfermarkt портали маълумотига кўра, футболчининг бозор баҳоси 10 миллион еврога тенг.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика