RU

Последние новости

17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  0 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  2 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  1 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0 12:37U-17 Жаҳон чемпионати. Интизомли, мустаҳкам ва самарали жамоа — Ўзбекистоннинг бўлажак рақиби ҳақида  8 12:13"Барселона" афсонаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда  3

Равшан Ҳайдаров: "Пахтакор" футболчиларининг бефарқлиги мени ўйлантирмоқда" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Пахтакор" футболчиларининг бефарқлиги мени ўйлантирмоқда"

"Шўртан" - "Пахтакор" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
"Ҳисоб барчасини айтиб турибди. Бугун "Шўртан" биздан кучли ўйин кўрсатиб ғалабага эришди. Афсуски бизда жуда кўп муаммолар бор. Ички муҳит, жамоа руҳи, таркибимиз бўйича муаммолар мавжуд. Энг асосийси футболчиларимизда қандайдир бефарқлик ҳукм сурмоқда. Шу нарса мени ўйлантирмоқда.

Учрашув бошида кўплаб вазиятларни голга айлантира олмадик. Бунда Элдор Тожибоевнинг маҳоратини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Шогирдларим ҳимоя ва ярим ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйишди. Қарши ҳужумларда рақиб бизни жазолади.

Терма жамоа эшиклари барча учун очиқ. Ўз клубида яхши ўйин кўрсатса албатта терма жамоа мураббийлари унга эътибор қаратишади.

Кейинги ўйинимиз "Локомотив"га қарши бўлади. "Шўртан" билан баҳс энди тарихга айланди. Бугунги учрашувни таҳлил қилиб, унутиб "темирйўлчилар" билан баҳсга тайёргарликни бошлашимиз керак", - дейди Равшан Ҳайдаров.

"Шўртан" матбуот хизмати
Рейтинг: -39   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика