RU

Последние новости

16:10"Сўғдиёна" Грузиянинг 2 карра чемпионига қарши баҳс юритади  0 15:52Инсайд тасдиқланди: "Хоразм" футболчиси ОКМКга ўтди  1 15:44"Динамо" машғулотлари Championat.asia объективида  3 15:33"Манчестер Юнайтед" клуби Аморим бўйича расмий баёнот берди  5 15:21Breaking! МЮни ёзгача бошқарадиган мураббий номи маълум  9 15:01Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди  19 14:34"Динамо" Тошкентда йиғинни бошлади  2 14:33"Қўқон-1912" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  1 14:05"Тоттенхэм" чап вингер позицияси учун шорт-лист тузди  0 13:38Турсунов — Гонконг чемпионатининг декабрдаги энг яхши футболчиси!  3 13:11Словакиялик ҳужумчи Ўзбекистонда тўп тепади  9 12:45Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!  13 12:32Расмий хабар: Ойбек Бозоров "Пахтакор"да!  10 12:14"Навбаҳор" Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони билан ўйнайди  3 11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  5

Равшан Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин қиймати финалга тенг" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Ҳар бир ўйин қиймати финалга тенг"

БААда ўтаётган ёшлар ўртасидаги ОЧ саралаш босқичи 1-тур учрашуви Ўзбекистон (U23) - Ливан (U23) ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида ҳар иккала терма жамоа бош мураббийлари иштирок этишди.


Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров:
- Мен авваламбор шогирдларимга бугунги ўйини учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мусобақани ғалаба билан бошлаш жуда муҳим аҳамиятга эга эди. Футболчиларим мени кўрсатмаларимга тўлиқ риоя этишди ва бунинг учун уларга раҳмат айтаман. Муҳим ва керакли 3 очкони қўлга киритдик. Таймлар икки хил ўтди. Биринчи бўлимда биз учрашувни назорат қилган бўлсак, танаффусдан кейин консентрацияни йўотганимиз сабаб, ўйин тизгини рақиб томонга ўтди.
Гуруҳ фақатгина БАА ва Ўзбекистон терма жамоаларидан иборат эмас. Биз ҳозир Непалга қарши беллашув ҳақида бош қотирамиз. Бу баҳс биз учун осон кечмаслиги аниқ. Ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз. Ҳар бир ўйин биз учун жуда муҳим. Бу ердаги барча ўйинларнинг қиймати финалга тенг. Гуруҳдаги келгуси иккала баҳсларга жиддий тарзда ёндошамиз.


Ливан (U23) терма жамоаси бош мураббийи Милич Курчич:
- Бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун бизда кўп вақт бўлмади. Қисқа вақт ичида ўйинга ҳозирлик кўргандик. Биринчи тайм мени ҳайрон қолдирди. Футболчиларим рақиб қаршисида қўрқиб қолишди шекилли. Улар билан нима руй берганини тушунмадим. Танаффусдан кейин ўйин жиҳатидан ёмон кўринмадик. Вазиятни ўз томонимизга оғдиришга эришдик. Келгуси иккала ўйинда қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Шу ўринда Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. БААга келишдан аввал улар ҳақида маълумотлар тўплагандик. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси анча яхши шаклланган ва кучли рақиб саналади. Тақвим жуда тиғиз, кейинги ўйингача вақт оз. Ғалаба учун қўлимиздан келганини қилишга уриниб кўрамиз.
Футболда нима бўлишини олдиндан ҳеч ким башорат қила олмайди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика