RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  183 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  1 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Равшан Ҳайдаров: "Мағлубиятлар учун мухлислардан узр сўрайман" Новости

Равшан Ҳайдаров: "Мағлубиятлар учун мухлислардан узр сўрайман"

Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки учрашуви доирасидаги "Динамо" - "Локомотив" (3:4) учрашувидан сўнг Равшан Ҳайдаров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Учрашув мухлисларга ёқадиган, голларга бой, қизиқарли ўйин бўлди. Бугун биз кўплаб ёшларга имкон бердик. Чунки шундай ўйинлар орқали ёшлар анча тажриба тўплашади. Бироқ учрашув бошида йигитларим довдираб қолишди. Иккита гол ўтказиб юбориб кейин олдинга чиқиб олишимиз тажрибали футболчилар эвазига бўлди. Ғалабали ҳисобни сақлаб қола олмаганимизга сабаб рақибнинг тажрибали эканлиги бўлди", - деб гап бошлади Ҳайдаров.

"Футбол - хатолардан иборат ўйин. Ҳакамларнинг хатоларидан азият чекдик. Аммо қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Игорь Михайлов икки ўйинда Мельничукнинг ўрнини билинтирмасликка уринди. Кейинги ўйинда Мельничук майдонга тушишга тайёр бўлади. Фаррух Шотурсунов яқинда оғир жароҳатдан чиқиб аста-секин ўзига келаётганди. Бугунги ўйин ҳужумчи бутун ўйин давомида ҳаракат қила олишига жавоб бўлди".

"Жамоамиз таркиби ёмон эмас, бир қатор сабаблар туфайли очколар йиға олмай қолдик. Бу мағлубиятлар учун мухлислардан узр сўрайман. Кўплаб жароҳатлар бизни анча қийнади. Ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсатишга халал берди. Ўзгаришлар бўлиши аниқ, бу жамоага паст ўринларда юришга лойиқ эмас", - дейди Равшан Ҳайдаров.


Беҳбуд Эркинов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика