RU

Последние новости

21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  4 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  6 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58 16:01"Байер" ва "Фенербахче" бош мураббийлик учун Постекоглу номзодини илгари сурмоқда  1

Равшан Ҳайдаров: «КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади» Новости

Равшан Ҳайдаров: «КХДР терма жамоасига қарши ўйин анча қийин бўлади»

Ўзбекистон ва Таиланд ёшлар терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.
«Иккинчи бўлим анча қийин ва босим остида ўтди. Ўйинни биз ўзимиз кутганимиздек бошладик ва якунладик. Лекин иккинчи бўлимда Таиланд кучли истак билан майдонга тушди», - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.

«Таиланд анча тезкор ва жисмонан кучли жамоа. Биз буни олдиндан билганимиз учун тайёргарликни ҳам шунга яраша олиб борган эдик», - дея қўшимча қилди Ҳайдаров.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи шунингдек, КХДР терма жамоасига қарши ўтказиладиган ярим финал ўйини ҳам анча қийин кечишини айтди.

«КХДР ёшларига қарши ўйин биз учун қийин бўлиши табиий. Улар ҳам, ҳудди шу минтақа терма жамоаларига ўхшаб тез ҳаракат қилишади. Иродаси кучли жамоа. Бугунги ўйинда иккита гол киритган Забиҳилло Ўринбоев бугун жуда яхши ўйнади. Лекин, кейинги ўйинларда у ҳали яна очилади», - деди Равшан Ҳайдаров.

Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Сасом Побпрасет эса, ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Ўзбекистондан учралган мағлубият учун уялмаслигини айтиб ўтди: «Биз ўзимиздан анча кучли жамоага мағлуб бўлдик. Ўзбекистонга мағлуб бўлганимиздан уялмаймиз. Кўрасиз, Ўзбекистон Осиё Чемпионатида ғолиб бўлади», - деди Таиланд ёшлар терма жамоаси бош мураббийи.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика