RU

Последние новости

18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00"Нефтчи" — "Андижон" 1:0 (Матнли трансляция)  28 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  1 17:36"Қизилқум" — "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна" 1:2 (матнли трансляция)  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  5 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  5 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи Тошкент Халқаро аэропортида кутиб олинди Новости

Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи Тошкент Халқаро аэропортида кутиб олинди

ФИФА рефериси, Жаҳон чемпионатларида энг кўп ўйинни бошқариш бўйича рекорд соҳиби ҳамюртимиз Равшан Эрматов Россияда ўтказилаётган мундиалда иштирок этганидан хабардорсиз.

Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар ЖЧ-2018дан ўрин олган Аргентина – Хорватия ва Испания - Марокаш учрашувини бошқариб боришди. Шу тариқа Равшан Эрматовнинг мундиалларда бошқарган учрашувлари сони 11тага етди. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади.

Бугун тунда Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида ЎФА мутасаддилари, футбол мухлислари ва ОАВ ходимлари кутиб олишди.

Равшан Эрматов Жаҳон чемпионати давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган барчага ўз миннатдорчилигини билдириб ўтар экан, футбол бўйича 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасида Ватанимиз номи янграганидан бениҳоя бахтиёр эканини билдириб ўтди.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика