RU

Последние новости

15:53Финалдаги ҳиссиётлар. Япония - Ўзбекистон ўйинидаги суратлар жамланмаси  2 15:24Суперлиганинг 6-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  1 15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  2 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  6 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  16 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  3 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  6 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  18 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  1

Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди Новости

Равшан Эрматов Сречко Катанец бошчилигидаги мураббийлар штаби билан учрашди

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов миллий терма жамоа мураббийлар штаби билан келаётган йилги режаларни муҳокама қилди.

"Дастлаб терма жамоа бош мураббийи Сречко Катанец Грузияда ўтган йиғин натижалари ҳамда Ўзбекистондаги фаолиятининг дастлабки қисми борасида ҳисобот тақдим этди. 

Шундан сўнг миллий жамоанинг кейинги йилги режалари муҳокама этилди. Хусусан, словениялик мутахассис тайёргарликни январь ойидан бошлашни ва мавсум оралиғида бир нечта назорат учрашувлари ўтказишни режа қилаётганини маълум қилди. 

Ўз навбатида, Равшан Эрматов кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашувлари амалиётини давом эттириш борасида ЎФА томонидан барча ишлар қилиниши, юртимизда умидли, истеъдодли футболчилар кўплигини инобатга олган ҳолда, селекция ишларини доимий тарзда амалга ошириш зарурлиги, айниқса, ёшларга эътиборни ошириш ва барча футболчилар миллий жамоада ўйнаш учун бир хил имкониятга эга бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтди. 

Терма жамоамизнинг 2022 йилдаги тўлиқ тақвими, ўйинларнинг эҳтимолий саналари, йиғин кунлари батафсил ишлаб чиқилди. Шунингдек, бугунги кун талабидан келиб чиқиб, футболчиларнинг тиббий текширувини янада чуқурлаштирилган тартибда ўтказишга келишилди", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика