RU

Последние новости

16:10"Реал" либосларини "Депортива Минера" кийиниш хонасидан ўғирлаб кетишди  0 15:29Расман: "Нефтчи"дан бомба трансфер!  21 15:21Расман: "Нефтчи"дан навбатдаги трансфер!  2 15:02"Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлиши мумкин, охирги имконият..."  1 14:31"Барселона" Ольмо ва Викторни вақтинча рўйхатдан ўтказиши мумкин  2 14:02"Сурхон" бугун Туркияга учиб кетади, таркиб ҳам маълум  2 13:26"Милан" Рэшфорд борасида МЮга таклиф жўнатди  1 12:55Расман: Русланбек Жиянов "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  10 12:30Ярим финал! "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" ўйини олдидан   0 12:00Расман: "Ал Иттиҳод" футболчиси Топ-5га қайтди  1 11:21Аёллар футзали. Ўзбекистон назорат учрашувида Хитойга мағлуб бўлди  0 11:11"Сўғдиёна"нинг янги легионери: "Олдимда икки танлов бор эди: ё ҳозир, ё ҳеч қачон. Клубга пул учун келмадим"  3 10:54Неймар Роналдунинг гапларини тасдиқлади  33 10:26«Навбаҳор» Тошкентда йиғин олиб бормоқда. Йиғинда кимлар иштирок этмоқда?  8 10:00Акаки Шулаянинг «Локомотив»даги маоши маълум  14

Равшан Эрматов рекорд остонасида Новости

Равшан Эрматов рекорд остонасида

25 нафар ҳакамдан 21 нафари ЖЧда дебютант. Орасида 2010 йил захира ҳаками бўлиб иштирок этганлари бор, аммо учрашув бош ҳаками бўлмаганлар.
Германия - АҚШ учрашуви Эрматовнинг ЖЧлардаги фаолияти давомида ҳакамлик қилган САККИЗИНЧИ ўйини бўлади. Бу билан у Армандо Арчундия, Хорхе Ларрионда ва Жоэль Кинью каби рекордчилар қаторидан жой олади. Бу ҳакамлар ЖЧ давомида 8тадан ўйинга тайинланган.

Айни пайтда ЖЧда ишлаётган ҳакамлардан Эрматовдан ташқари яна уч нафар ҳакам ўйинлари сонини ошириши мумкин. Улар орасида Нишимура битта ўйинда ишлади, кейинги баҳсларга тайинланадими ёки йўқ ҳеч ким аниқ жавоб бера олмайди. Бразилия - Хорватия ўйинига 12 кун бўлибдики, япониялик ҳакам ҳали бошқа ўйин олганича йўқ. Ховард Уэбб ҳисобида ҳам битта ўйин. Ҳозирча Марко Родригеснинг ишлари чакки эмас. Иккита ўйинни бошқаришга улгурди. Аммо кеча Суаресни четлатмагани кўпчиликка ёқмаяпти.

Камдан кам ҳолларда ФИФА ҳакамларга бир турда икки марта ўйин беради. Агар Эрматов мазкур баҳсни яхши ўтказса ва плей-офф босқичида ҳеч бўлмаса битта ўйинга эга бўлса, ЖЧ тарихларида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлади. Қолаверса, Эрматов олдида рекорд натижани яқин йиллар ичида ҳеч ким янгилай олмайдиган ҳолатга олиб келиш имконияти бор. Айни пайтда 37 ёшли ҳакамимиз, Россияда бўлиб ўтадиган мундиалга ҳам чақирув олиши мумкин, агар ўзининг савиясини бир текисда ушлаб тура олса.

ЖЧ-2014да ишлаётганлар орасида аввалги мусобақада фаолият олиб борган ҳакамлар:

Равшан Эрматов, ЖЧ-2010 - 5та ўйин
Ховард Уэбб, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Юича Нишимура, ЖЧ-2010 - 4та ўйин
Марко Родригес, ЖЧ-2006, 2010 - 2тадан, жами 4та ўйин.

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика