RU

Последние новости

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  230 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  1 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  28 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  7 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Равшан Эрматов ким учун омадли? Новости

Равшан Эрматов ким учун омадли?

Ниҳоят, шунча гап-сўздан кейин Равшан Эрматов яна "Пахтакор" иштирокидаги баҳсни бошқаради.

Бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Пахтакор" учрашувини энг таниқли ҳакам Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдулҳамид Расулов билан Жаҳонгир Саидов ёрдам берса, Аҳрол Рисқуллаев билан Валентин Коваленко дарвоза чизиғи ёнидаги ҳакам вазифасини бажаришади. Хуллас бугунги ўйинда ҳакамлар кўп.

Лекин ҳуштак Эрматовнинг қўлида бўлади. Демак, у нима деса шу. Яхши биласиз, Равшан Эрматов "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларга кўп ҳам қўйилмайди. Бунга сабаб сифатида Эрматовнинг "Пахтакор" учун "омадсиз" ҳакам экани тилга олинаверади. Аслида ҳам шундайми? Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак, бу ҳакам бошқарган ўйинларда "Пахтакор" ғалаба қозонган, лекин мағлубиятга ҳам учраган.

Келинг, шу ўринда Эрматов бошқарган "Пахтакор"нинг охирги бешта ўйинига эътибор қаратсак. Равшан Эрматов ўтган йил "Пахтакор" иштирокидаги атиги битта баҳсни бошқарди ва жамоа "Динамо" билан 0:0 ўйнади. Бу йил ҳисобидан эса биринчи марта бошқаради.

Эрматов бошқарган охирги бешта учрашувда "Пахтакор" уч марта ғалаба қозониб, биттадан мағлубият ва дуранг қайд этган. Қизиғи шундаки, 2015 йил Қаршида кечган "Насаф" - "Пахтакор" баҳсини айнан шу ҳакам бошқарган ва унда "Пахтакор" 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган. Қуйида охирги бешта ўйинни келтириб ўтамиз.

2015 йил
"Пахтакор" - "Локомотив" 2:1
"Насаф" - "Пахтакор" 0:1

2016 йил
"Локомотив" - "Пахтакор" 1:0
"Пахтакор" - "Локомотив" 2:1

2017 йил
"Динамо" - "Пахтакор" 0:0

Ана энди Эрматов бошқарган "Насаф"нинг ўйинларига эътибор қаратсак. Охирги бешта ўйинни ёдга оладиган бўлсак, "Насаф" икки бор ғалаба қозониб, икки марта ютқазган ва битта дуранг қайд этган. "Насаф" ўтган турда "Бунёдкор" меҳмони бўлиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу учрашувни Эрматов бошқариб борди. Мана энди "Насаф"нинг кетма-кет иккинчи ўйинида ҳам Эрматов ва унинг бригадаси ҳакамлик қилади.

2017 йил
"Бунёдкор" - "Насаф" 3:2
"Сўғдиёна" - "Насаф" 0:3
"Насаф" - "Металлург" 2:0

2018 йил
"Нефтчи" - "Насаф" 0:0
"Бунёдкор" - "Насаф" 2:1

Умуман олганда Эрматов жуда тажрибали ҳакам. Унинг учун турнинг марказий баҳсларини бошқариш чўт эмас. Биз эса кўпроқ жамоалардан чиройли ўйин кутиб қоламиз. Мана шундай тўқнашувларда футболчилар ўз салоҳиятини намоён этишини ва голлар кўп бўлишини хоҳлаймиз.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика