Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
		
		08 июл 2020 22:05
        Новости	
	 
				 
				Равшан Аҳмедов: «Динамо» мағлубиятга муносиб эмасди, омад рақиб томонда бўлди»
«Очиғини айтсам, бугунги ўйинимиз менга ёқди. Чунки, аввалги ўйинларимизга нисбатан яхшироқ тўп тепдик. Бироқ ўз хатоларимиз эвазига аламли мағлубиятга учрадик. Футболда бунақаси учраб туради. Ҳаммасини кўрдинглар, изоҳсиз қолдирган бўлардим. Омадсизлик туфайли мағлуб бўлдик. Омад рақиб томонда бўлди.
Шунга қарамай, ўйинимиз ёмон чиқмаётганди, йигитларнинг ўйинидан қониқдим. Фақатгина якуний зарбаларни берадиган футболчи топилмади. Иккинчи бўлимда тўлиқ устунлик қилдик.
Ўйинимиз чиқмай мағлуб бўлганимизда ҳам майли эди, аммо тўлиқ устунлик қилиб, вазиятлар яратиб мағлуб бўлиш жуда аламли. Ўйин назорати бизнинг қўлимизда эди. Жамоа кўрсатган кўрсатмаларни аниқ бажарди, бунга эътирозим йўқ.
Асосий таркибимиздаги Алишер Юсупов ва Дамир Темировнинг майдонга тушмаганига сабаб, улар аввалги ўйинда жароҳат олишганди.
Кубок ва Про-лигадаги кетма-кет мағлубиятлар? Тўғри, чемпионатдаги кетма-кет икки учрашувда ҳам очколарни йўқотдик. Аммо бу ҳали старт, ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдиндаги ўйинлар билан вазиятни яхшилашимиз мумкин», - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи Равшан Аҳмедов.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии