RU

Последние новости

23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  44 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  33 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7

Ravon - Россия терма жамоасининг янги расмий ҳамкори Новости

Ravon - Россия терма жамоасининг янги расмий ҳамкори

Россия бозорида Ravon автомобилларини тақдим этувчи "Равон Моторс Рус" компанияси 2017 йилнинг 1 октябридан бошлаб Россия терма жамоаси ҳамкорига айланди.

Бу ҳақда championat.com хабар бермоқда.

Ravon ва Россия терма жамоаси ҳамкорлиги россияликларнинг Жанубий Корея ва Эронга қарши бўлиб ўтадиган икки назорат ўйинидан бошланади. Ҳомийлик шартномасида Ravon кенг турдаги реклама ҳуқуқларидан фойдаланиши мумкин.

"Биз Россия терма жамоаси билан ҳамкорликни бошлаганимиздан жуда хурсандмиз! Мамлакатнинг асосий жамоаси ўсиб бормоқда, ёш футболчилар таркибда муҳим ўринларни эгаллашмоқда. Бу ривожланишни сезмаслик қийин ва россияликлар назорат учрашувларида, 2018 йилги жаҳон чемпионатида сайёрамизнинг кучли терма жамоаларига қарши баҳсларда ёрқин ўйин кўрсатишларига ишонаман. Бу ҳамкорлик Ravon маркаси мухлислари доирасини кенгайтиради ва брендга ёш, спортга ошиқ инсонлар қизиқишини орттиришига иймоним комил" - дейди "Равон Моторс Рус" бош директори Шараф Ашуров.

"Россия футбол иттифоқи "Равон Моторс Рус" билан ҳамкорликни бошлаганидан мамнун. Бизнинг ҳамкорлигимиз узоқ ва фойдали бўлишига ишонаман" - дейди РФИ бош директори Александр Алаев.

РФИ расмий сайтининг хабар беришича, Ravon маркаси келажакда Россия терма жамоасига 2018 йилги жаҳон чемпионати йўлида ёрдам кўрсатади.


Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика