RU

Последние новости

23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  0 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  3 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  7 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  30 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0

Рауль Гонсалес: “Ўн йилда ўн бир мураббий – “Реал” учун кўп” (тўлиқ интервью) Новости

Рауль Гонсалес: “Ўн йилда ўн бир мураббий – “Реал” учун кўп” (тўлиқ интервью)

Ла Лиганинг Нью-Йорк шаҳридаги офиси очилиши арафасида “Реал”нинг афсонавий футболчиси Рауль Гонсалес “AS” нашри мухбирлари саволларига жавоб қайтарди.

Унда у ҳозирги жамоа, поль Погба ва “Бернабеу”га қайтиши ҳақида фикр билдирди.

- Янги Рауль қандай?

- Қайсидир маънода бошқача: энди кескин рақобатга дош бера олмайман, лекин олдимда бошқа чақириқ турибди. Ла Лиганинг офисини Нью*-Йоркда очиш. Бу жуда ажойиб бўлади. Ҳозир ўзимизни муваффақиятли тавсия қилиш учун турли режаларни ишлаб чиқяпмиз. Шимолий Америка бозори биз учун муҳим ҳисобланади. Барча АҚШда очиладиган имкониятлар туфайли ишлашни хоҳлайди.

- Футбол ростдан ҳам американғча футбол, бейсбол ва баскетбол билан рақобатлаша оладими?

- У ўзига хос рақобатни юзага келтиради. МЛС ўйинларигача ўртача ташриф ўтган мавсумда 21 минг нафарни ташкил қилди. Шу билан бирга лигада ҳар баҳсига ўртача 45 мингдан мухлис келадиган жамоалар мавжуд.

- Хорхе Вальдано футболнинг глобаллашуви туфайли бу ўйин тизимини йўқотганини таъкидлади. Бу фикрга қўшиласизми?

- Футбол оламида тизим ва ўйин услуби ҳақида қайғурадиган инсонлар бор. Бириничи ўринда ўз футболчиларини билиб, уларга жамоада эркинлик яратиб бериш лозим. Ютқазишдан кўрқиб кўплаб ўйинлар ўтказганман, бироқ баъзида ғалабани томонига оғдиришга уринмайдиган жамоалар ўйинини кўрганимда бу мен учун афсусланарли ҳолдир.

- “Атлетико” ва “Лестер” айнан ўз услуби туфайли ғалабаларга эришди.

- Албатта, ҳеч ким уларнинг натижаларини пастга ура олмайди. Ҳатто улар ўз имконияти даражасида ўйнамаётган яхши жамоалар деб айтган бўлардим. “Атлетико”да футболга нисбатан ўз тушунчаси бор ва бу уларга икки бор Чемпионлар лигасида финалга чиқишга имкон берди, Ла Лигада зафар қучди. Бу жамоа мухлислари бемалол ғалабалар билан фахрланишлари мумкин.

- Хави катта жамоа “Атлетико” каби ўйнамаслигини айтганда ҳақ эдими?

- Ҳар бир инсоннинг бу жиҳат бўйича фикри бор: “Реал” ўйнаган давримда ғалаба чиройли футбол орқали қўлга киритилиши керак эди. Бошқа томондан “Атлетико” финалгача “Барселона” ва “Бавария”ни турнирдан чиқариб юборди. Миланда улар ғалабага яқин келишганди.

- Сизга Гвардиола услуби Симеоникидан кўра яқинроқми?

- Менга ҳужумкор ўйин ёқади. Ўйин бошидан ҳужумга ўтиб, рақобатга асосланган футбол кўрсатиш керак. Ўйинни ўз қўлингда ушлаб туриш барқарорлигига эга бўлиш муҳим. Беллашувнинг ишқибозлар юрагида қолиши аҳамиятли. Ярим финалда “Реал” ва “Сити” ўртасидаги тўқнашувларда “Реал” қарши ҳужумларда жуда яхши ўйнади, бироқ жамоаларнинг ютқазишни хоҳламаётгани кўриниб турди.

- Мураббий Рауль қандай ўйнаган бўларди?

- Айтиш қийин: Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ва қолишга уринадиган жамоаларни бошқариш ўртасида фарқ катта.

- Ўз вақтидап Зиданни мураббий бўлади деб ўйламаслигингизни айтгансиз. Нега?

- Ўшанда менга шундай туюлганди: уни мураббий сифатида кўрмагандим. Фаолиятини тугатгач, Зидан турли лавозимларда ишлади. Сўнг Анчелоттига ёрдам берди ва “Кастилья”ни бошқарди. Менимча, у доимо ичида ниманидир яшириб келган. Зидан ишга киришгандан бери мунтазам ўсиб бормоқда.

- Унинг муваффақиятлари сири нимада?

- У ўз ўйинчиларига ишонади ва уларни кучига ишонишга мажбур этади. Келаси мавсум унинг учун қизиқарли кечади. Айни пайтда у қийин вазиятда – жамоани тайёрлаш ва режа тузиш ишлари билан банд.

- 13 йилда 11 мураббий кўпми? Бунинг ҳаммаси Флорентино туфайлими?

- Ҳа, кўп. Ўйнаган давримда ҳам мураббийлар тез-тез алмашарди. Дастлабки 6 йилда Вальдано, Арсенио, Капелло, Хайкенс, Камачо ва Хиддинк билан ишлаганман. Кейин Дель Боске келганди.

- Дель Боске кетганда жамоа нималарни йўқотган?

- 4-5 йиллик алмашинишлардан кейин у клубни ўз доирасига қайтарган. Бу қарорни қабул қилишда клуб ўшанда энг тўғри бўлмаган танловни қабул қилгандек бўлган. Лекин футбол ва ҳаётда фақат олдинга қараш лозим. Висентеда Испания терма жамоасида ҳам шунга ўхшаш ҳолат бўлди. У Луис Арагонес кетгач, якдил жамоа туза олди ва Бразилиядаги жаҳон чемпионатидан кейин яна рақобатбардош жамоа тузди.

- У “Реал” учун Фергюсон бўлиши мумкинмиди?

- Ҳа, бу рўй бериши мумкин эди. Дель Боскеда клубда қолиш учун барча имкон бор эди. Лекин футболда ҳар нарса рўй бериши мумкин. Ич-ичимдан ўзгаришлар кераклигига эса ишонаман. Ҳамма Фергюсоннинг “Юнайтед” учун кўп вақт ишлаганини таъкидлаган ҳолда Венгерни “Арсенал”да узоқ қолиб кетганини танқид қилади.

- “Реал”га спорт директори зарурми?

- Бу савол клуб президентига.

- Сиз бунинг учун идеал номзод бўлишингиз мумкин.

- Ўйлашимча, ҳар бир ерда клуб ва ўйинчилар ўртасида алоқани сақлаб турадиган шахсга эга бўлиш даркор. Ҳозир “Реал”да бундай инсон йўқ. Шунга қарамай, жамоа охирги уч йилда икки бор Чемпионлар лигасида ғалаба қозонди.

- Жамоа Погба билан шартнома тузиши керакми?

- Бунга ишончим комил эмас: Погба – ажойиб ўйинчи. Ўйлайманки, мураббий Погба қай тариқа рақобатга дош бериши ва ҳозирги жамоа ҳамда унинг услубига кўникиб кетиши тўғрисида ўйламоқда. Жамоа маълум позицияларни кучайтириши керак деб ўйлайман. Ҳар бир жамоага барқарорлик ва тенгликни таъминлаб турадиган ўйинчи керак. Лиссабонда “Реал” Чемпионлар лигасини ютганда Ди Мария шундай ролни бажарганди.

Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика