RU

Последние новости

03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  25 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  0 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  11 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  1 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  37 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7 20:56А Серия. "Интер" Лаутаронинг дубли эвазига меҳмонда "Пиза"ни мағлуб этди  2 20:05Савиньо қишда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  2 19:22Рэшфорд "Барселона"ни тарк этиб, ПСЖга ўтиши мумкин   4 19:02АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда иродали ғалабага эришди  17

Рауф Инилеев: "Иорданиядаги ўйин биз учун жуда муҳим" Новости

Рауф Инилеев: "Иорданиядаги ўйин биз учун жуда муҳим"

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча таниқли мутахассис Рауф Инилеев сайтимиз офисига ташриф буюрди.
Рауф Талгатович билан мулоқот давомида бир қанча саволларга жавоб олдик. Ва албатта, фурсатдан фойдаланиб Инилеевдан бугун бўлиб ўтадиган Иордания – Ўзбекистон учрашуви борасидаги фикрларини ҳам сўрадик. Қуйида айнан бугунги ўйинга аталган савол-жавобларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-   Рауф Талгатович, бугун миллий терма жамоамиз сафарда Иорданияга қарши майдонга тушади. Мутахассис сифатида бу ўйиндан нима кутяпсиз?

-   Гуруҳ учрашувларидан фарқли ўлароқ плей-офф баҳслари иккита ўйиндан иборат ва бунда ютқазган жамоа мусобақадан чиқиб кетади. Сизга айтсам, Иорданияда бўлиб ўтадиган биринчи ўйин биз учун жуда муҳим, чунки дастлабки беллашувда ўз мақсадига эриша олмаган жамоага жавоб беллашувида янада қийин бўлади. Ҳар иккала жамоа олдига ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олиш вазифаси қўйилгани ҳақида матбуотда тез-тез ўқияпмиз. Шундай экан, бугун биринчи навбатда чиройли ўйин ва албатта ижобий натижа кутяпман.
 
-   Имкониятлар борасида нима дея оласиз?

-   Менимча, иккала учрашув натижасига кўра кейинги босқичга чиқиш имконияти бизда кўпроқ. Чунки статистик кўрсаткичлар бўйича Иорданиядан устунмиз, гуруҳда учинчи ўринни олганимиз билан улардан кўпроқ очко жамғардик. Қолаверса, ўйинчиларимизнинг савиясини ҳам уларникига нисбатан баланд деб биламан. Учинчидан эса биздаги легионерлар сони уларга нисбатан кўпроқ ва бизнинг легионерлар ўз клубларида захирада қолиб кетмасдан мунтазам майдонга тушишмоқда.
 
-   Демак, таркибимиз кучли деб ҳисоблайсиз?

-   Албатта. Буни исботлаб ўтириш шарт бўлмаса керак. Яна бир гап, Бақоев, Кападзе, Жепаров сингари футболчилар учун жаҳон чемпионатига чиқиш бу сафар охирги имконият бўлиши мумкин. Ўйлайманки, улар буни яхши тушуниб туришибди ва мақсадга эришиш учун охиригача курашишлари турган гап.

-   Иорданиядан фарқли ўлароқ биз ўртоқлик учрашуви ўтказмадик. Бу халақит бериши мумкинми?

-   14 август куни бўлиб ўтиши лозим бўлган ўртоқлик учрашуви нима сабабдан қолдирилганини билмайман. Аммо терма жамоамиз бош мураббийи ўртоқлик ўйинисиз тайёргарлик кўришни лозим топди ва бу унинг қарори. Тўғрисини айтсам, мени назорат беллашуви ўтказилмагани унчалик хавотирга солаётгани йўқ. Бундан ҳам муҳим масала шуки, бизда энг асосий ўйинчилардан бири Игнатий Нестеров жароҳат олиб қолди. Бундан ташқари, охирги ўйинларда кам гол ураётганимиз ҳам ташвишлантиряпти. Қатар билан уйдаги ўйинни ҳисобга олмаганда, бошқа беллашувларда биттадан кўп тўп кирита олмадик. Охирги ўйинларни таҳлил қилиб чиқсак, вазиятлардан фойдаланиш борасидаги кўрсаткичлар анча паст эканлиги ойдинлашади.

-   Сизнингча, терма жамоа дарвозасини ким қўриқлагани маъқул?

-   Термага чақирилган учала дарвозабон ҳам бир хил савияда. Тўғри, Элдор Суюновда ўйин амалиёти кам, бироқ унда дарвозабон учун керакли хислатлар борлиги кўриниб турибди. Назаримда, Зуҳуровга бироз характер етишмаётгандек. Лобанов эса кўпинча кутилмаган хатоларга йўл қўйиши мумкин. Тўғрисини айтсам, менга кўпроқ Суюнов варианти маъқул келяпти.
 
Хайрулла Холиқов ва Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашишди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика