RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  5 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди Новости

Рауф Инилеев "Андижон-SGS" билан учрашди

Хабарингиз бор, бугунги кунда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини тажрибали мураббий Рауф Инилеев бошқариб келмоқда.

 Ўз вақтида Осиёнинг "Энг яхши мураббийи" номига сазовар бўлган мутахассис ёшлар билан ишлаш хадисини олганлар қаторида гавдаланади. 


Бугун Рауф Талгатович,  Андижонга ташриф буюрди. Бундан кўзланган мақсад,  Ўзбекистон Биринчи лигасида карвонбошчилик қилаётган "Андижон-SGS" футболчилари билан учрашиб,  улар билан суҳбатлашиш,  қолаверса,  вилоятдаги иқтидорли ўсмир ёшларни кузатиш эди. 


Режага кўра,  Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси устози  аъзолари билан учрашиб,  улар билан юзма-юз суҳбатлашди. Футболчиларга ўзининг бой тажрибасидан келиб чиқиб,  маслаҳатларини бериб ўтди. 

Шунингдек жамоа устози Шохруҳ Ишанов билан ўзаро суҳбат чоғида,  Рауф Талгатович,  "Андижон-SGS"нинг Биринчи лигада дебютант жамоа бўлишига қарамай,  турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келиши хурсанд этмасдан қўймаётганини яшириб ўтирмади. Келгусида ҳам тезликни пасайтирмасдан,  ёшларга кўпроқ ишонч билдириш кераклигини,  бу орқали уларни терма жамоаларга тайёрлаб бориш муҳимлигини аълоҳида такидлаб ўтди.  


Жамоа билан учрашув чоғида Инилеев "Андижон-SGS"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Абубакир Режаббоевни ҳам алоҳида сўраб ўтди ва эртага унинг хонадонига ташриф буюриб,  холидан хабар олишини кун тартибига киритиб қўйди. 

Албатта, Рауф Инилеевнинг жамоага қаратаётган бундай эътибори,  клубнинг барча аъзоларини хурсанд қилмасдан қолмади. Айниқса эндигина катта футболга кириб келаётган ёш футболчиларга хақиқий мотивация бўлди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика