RU

Последние новости

00:30Расман: Дилшод Аҳмадалиев – "Бунёдкор" футболчиси!  0 00:20Росеньор "Челси" устози сифатида илк уй учрашувида "Арсенал"га қарши тўқнаш келиши ҳақида гапирди  0 00:07Бруну ва Магуайр жароҳатдан қутулиб, МЮ қайдномасига қайтишди  0 00:04АПЛ. "Бёрнли" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  2 23:46АПЛ. "Фулхэм" – "Челси". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:24АПЛ. "Манчестер Сити" – "Брайтон". Ҳусанов кутилганидек асосий таркибда!  9 23:19Жуд Беллингем: "Биз Хаби Алонсо биланмиз. Эртага реванш олишга ҳаракат қиламиз"  0 23:11Хаби Алонсо: "Эртанги ўйин 2:5 каби бўлмаслигига 100% аминман. Эртага бошқача тарих ёзилади"  1 23:03Испания Суперкубоги. "Барселона" ва "Атлетик" финал йўлида баҳс олиб боришмоқда.   7 22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  2 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"  16 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  2 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  7 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  101

Расмий хабар: “Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди Новости

Расмий хабар: “Ёзёвон” жамоасига техник мағлубият ёзилди

Теги :  ЁзёвонПФЛ
Хабарингиз бор, ПФЛ жорий мавсумдан бошлаб клубларнинг ҳар қандай кўринишдаги қарздорликларини ўз вақтида баратараф этишларига жиддий эътибор қаратмоқда.

Клублар олдига ёзги трансферлар ёпилгунига қадар барча қарздорликларини бартараф этиш вазифаси юклатилган эди. Бироқ айрим клублар мазкур ҳолатга бепарволик билан муносабатда бўлишди. Жумладан, Ҳаққулободнинг “Норин” жамоаси Про лигада ёзги танаффус якунлангунига қадар ҳам мавжуд қарздорликларни ўз вақтида узиш бўйича амалий ҳаракатлар амалга оширмагани сабабли “Динамо” қарши ўйинда ҳаққулободликларга техник мағлубият ёзилган эди.

Бугун Про лига 19-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган “Ёзёвон” – “Хотира-79” ўйини ҳам ўтказилмади. Бунга сабаб ёзёвонликлар бадал пули ва тартиб-интизом қўмитаси қарорлари бўйича қарздорликни ўз вақтида узиш борасида етарлича амалий ишлар бажаришмади. Жамоа вакиллари Про лигада ёзги танаффус якунланишига 2 кун қолганидагина ҳаракатга тушишди. Бироқ аллақачон кеч бўлиб улгурган эди.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, ПФЛ худди шундай вазиятда бўлган “Хоразм” ҳамда “Хотира-79” жамоаларига нисбатан бундай қатъий чоралар кўрмади. Сабаби “Хоразм” ва “Хотира-79” жамоалари ёзги трансферлар якунланишидан аввал мавжуд камчилик ва қарздорликларни узиш бўйича кафолат хати тақдим этишди. Бироқ “Ёзёвон” ҳамда “Норин” жамоалари раҳбарияти мазкур ҳолатга бепарволик қилишди.  

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика