Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!
01 янв 19:49
Новости
"Янги мавсум олдидан жамоа олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш, шунингдек, таркиб сифатини ошириш мақсадида ОКМК профессионал футбол клуби қишки трансфер ойнаси доирасида илк расмий трансферини амалга оширганини маълум қилади.
Умид Эргашев дарвозабон сифатида юқори реакция тезлиги, ўйинни ўқиш қобилияти ва зарбаларга қарши барқарор ҳаракатлари билан ажралиб туради. У бунгача "Навбаҳор" ва "Насаф" клублари сафида, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда олимпия терма жамоалари таркибида ҳам фаолият олиб борган.
Янги голкиперимиз клуб миқёсида умумий ҳисобда 83 та учрашувда майдонга тушиб, шундан 28 тасида дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган. Шунингдек, Умид Эргашев Ўзбекистон U-18 (5), U-19 (5), U-21 (3) ва U-23 (8) терма жамоалари сафида ҳам ўзининг ишончли ва барқарор ўйини билан бир нечта баҳсларда самарали иштирок этган.
ОКМК ФК мураббийлар штаби Умид Эргашевнинг рефлекслари, позицион ўйини ва бирга-бир вазиятлардаги совуққонлигини юқори баҳолайди", – дейилади хабарда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии