Расмий хабар: УЕФА стадионларга чекланган миқдорда мухлисларнинг қайтишига рухсат берди
01 окт 2020 22:10
Новости
Расмий хабар: УЕФА стадионларга чекланган миқдорда мухлисларнинг қайтишига рухсат берди
Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбага кўра, УЕФА коронавирус билан боғлиқ чекловларни юмшатади. Энди ўйинлар вақтида чекланган миқдорда томошабинлар киришига рухсат берилади. Қарорга биноан стадион трибуналарининг 30 фоиз тўлиши мумкин, шунингдек, бунда турли давлат ва шаҳарлардаги чекловлар ҳам ҳисобга олинади.
Меҳмон жамоа мухлислари эса стадионга киритилмаслиги белгилаб қўйилди. Томошабинларни стадионга қайтариш ишлари кейинги ҳафта терма жамоа учрашувлари вақтида амалга оширилиши режалаштирилган.
Комментарии